Гризманнинг
Ads

"Атлетико" форварди Антуан Гризманн катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли француз каталонияликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолайди ва ушбу давр мобайнида жами 105 миллион евро маош олади. Аниқроғи, у дастлабки икки мавсумда йилига 18 миллион евродан олади, учинчи мавсум 21 миллион, тўртинчи мавсум 23 миллион ва бешинчи мавсум 25 миллион евро маош олади. Ўртача ҳисобда эса у йилига 21 млн евро маош олади. Таъкидлаш керакки, Гризманнинг “матрасчилар” сафидаги маоши ҳам айни мана шунчани ташкил этади.