Гризманнинг Франция терма жамоасидаги серияси ўз ниҳоясига етди

"Атлетико"нинг асосий футболчиларидан бири бўлган Антуан Гризманн учун мавсум яхши кайфиятда ўтмоқда. У жамоа билан Чемпионлар лигаси чорак финалига йўл олишга муваффақ бўлди. Аммо тез-тез жароҳат сабаб сафдан чиқишга ҳам улгуряпти. 

"Барселона"га қарши баҳсни захирадан бошлаган вингернинг тўпиғидан жароҳат олгани маълум бўлди. Аввалига Франция терма жамоасининг қайдномасидан жой олган Антуан ФИФА кунларини ўтказиб юборишига тўғри келади. Бу ҳақида французлар расмий баёнот ҳам бериб ўтди. 

Шу тариқа, Гризманнинг кетма-кет 84 та ўйинлик серияси ўз ниҳоясига етмоқда. У сўнгги марта 2017 йил Англияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушмаган. Шундан бери Франциянинг барча ўйинларида иштирок этиб келаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!