Гризманнинг голи Францияни мағлубиятдан қутқариб қолди (видео)

Европа чемпионати “F” гуруҳининг 2-турида Франция терма жамоаси Венгрияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашув кутилмаганда 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Энг эътиборлиси, ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни венгерлар очишди. 45-дақиқада Оттило Фиоло ўз голи билан Венгрия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо 66-дақиқага келиб Антуан Гризманн катта саҳнага чиқди ва французларни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sanjar0703
20/06/2021 10:47
Frantsiya deb yozish xato emasmi?