Гризманнинг ҳуқуқшуноси бугун Барселонага келди

"Атлетико" Мадрид форварди Антуан Гризманнинг ҳуқуқшуноси бугун, 18 май куни Барселонага учиб келди. Бу ҳақда RTL хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда у Каталоиния пойтахтида 3 кун бўлади. Ҳозирча унинг бу ерга нега келгани очиқланмаяпти. Бироқ, унинг бу ташрифи катта эҳтимол билан мижозининг “Барселона”га ўтиши билан боғлиқ эканлиги таҳмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Гризманн ўзининг “Атлетико”дан кетишини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!