Гризманнинг укаси унинг янги жамоаси қайси бўлишини ошкор қилди
Мавсум сўнггида "Атлетико"дан кетадиган ҳужумчи Антуан Гризманнинг янги иш жойи ПСЖ клуби бўлиши мумкин.
Бундан аввалроқ 28 ёшли француз футболчиси учун курашда "Барселона" фаворит эканлиги айтилаётган эди. Бироқ, унинг укаси Тео акаси Антуаннинг янги жамоаси қайси бўлишига шаъма қилди.
Гап шундаки, Гризманн “матрасчилар” сафидан кетишини эълон қилган хабардан ярим соат ўтиб Тео твиттердаги саҳифаси орқали ПСЖ форварди Неймарнинг суратини жойлаштириб “Салом” деган хабар қолдирган.
Орадан маълум вақт ўтиб ушбу твит ўчириб ташланди. Бироқ, кўпчилик бу хабар Гризманнинг ПСЖга ўтишига шаъма эканлигини айтмоқда.
Фикрлар