"Губернатор кубоги"да Бобоусмон Батуров қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов билан жанг қилди
Бокс бўйича “Губернатор кубоги”и ярим финалининг навбатдаги қизиқарли жанги - 69 кг вазн тоифасида бўлиб ўтди.
Ўзига хос қарама-қаршилик ҳисобланувчи қозоқ ва ўзбек бокс мактаби вакиллари ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров ҳамда Асланбек Шимбергенов ўртасидаги жанг ҳам қизиқарли тус олди.
Якунда ҳакамлар қарорига кўра, қозоғистонлик боксчи ғалаба қозонди. Энди, у финалда мезбон Андрей Замкавой билан турнир ғолиблиги учун баҳс юритади. Юртдошимиз эса, бронза медаль билан чекланди.
Фикрлар