Гулжаной Наимова – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова ҳозиргина финал жангини якунлади.

Олтин медаль учун кечган жангда вакилимизга бразилиялик Менезес Безерра рақиблик қилди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз мусобақанинг иккинчи рақамли спортчисини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Айни дамда делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 19 тага етди: 8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
04/09/2021 23:09
Раҳмат. Ўз меҳнатлари ва матонати эвазига ғалаба олтин медал. Ота онаси ва устозларига раҳмат. Қоил лекин. Олға ўзбегим.