Гулжаной Наимова – финалда! У биринчи рақамли спортчини йирик ҳисобда енгди
Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова ҳозиргина ярим финал жангини якунлади.
Ушбу босқичда спортчимизга Буюк Британия вакили Эми Трусдейл рақиблик қилди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз мусобақанинг биринчи рақамли спортчисини 60:14 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Гулжаной шу тариқа финал йўлланмасига эга бўлди. Олтин медаль учун кечадиган баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Фикрлар