Ғулом қайсарлик қиляпти

 

 

Ўзининг ишончлит ўйини билан гранд клублар ўртасида талаш бўлаётган “Наполи” ҳимоячиси Фавзи Ғулом клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортди.

Истеъдодли футболчи ёзда жамоани тарк этишни истамоқда. Жазоир терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси Неапол шаҳри жамоаси сафида 2014 йилдан буён ўйнамоқда. Унинг жамоа билан шартномаси бир йилдан сўнг якунланади.

Айни пайтда бу ҳимоячига “Реал”, “Бавария”, ПСЖ, “Челси” ва “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!