Ғулом Уруновнинг жамоаси яна мағлуб бўлди
Кеча Ҳиндистон “I” Лигасида 9-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Ғулом Урунов тўп сурадиган “Гокулам” жамоаси сафарда “Ист Бенгал” клубига қарши баҳс олиб борди.
Калькутталикларга қарши баҳсда “Гокулам” 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Урунов учрашув қайдномасидан ўрин олмади.
“Гокулам” 9-турдан сўнг турнир жадвалида 4 очко тўплаҳан ҳолда 10 жамоа орасида 8-ўринда бормоқда.
Ҳиндистон “I” Лигаси. 9-тур
“Ист Бенгал” – “Гокулам” 1:0.
Фикрлар