Густаво Пойет Тевезни
Ads

 

“Шанхай Шэньхуа” клуби бош мураббийи Густаво Пойет клубга яқиндагина харид қилинган футболчи Карлос Тевес борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Карлос жамоамизнинг асосий ўйинчисига айланади. Унинг рангба-ранг ҳаракатлари жамоамиз ўйинни безаб бериши мумкин. Очиғи, унинг хариди мен учун ҳақиқий сюрприз бўлди, — дейди мутахассис Fox Sports Asia нашрига берган интервюсида

Қайд этиш жоиз, аргентиналик футболчи фаолияти давомида 6 та клуб таркибида 341 ўйинда майдонга тушиб, 162 та гол урган ва 42 та самарали пас узатган.