Гвардиол: "Доннарумма жамоага жуда тез мослашди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол жамоага яқинда қўшилган дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ҳақида фикр билдирди.

"Манчестер Сити"да ҳар доим юксак даражадаги дарвозабонлар бўлган ва Доннарумма ҳам шулардан бири. У жамоага жуда тез мослашди. Бу жуда муҳим, деб ўйлайман. Эсимда, мен келганимда лигага, рақобатга мослашиш учун қанча вақт керак бўлган. Биз уни жамоамизнинг бир қисми бўлганидан мамнунмиз, у ҳам ишини яхши бажаряпти. Бу фақат унинг эмас, бутун жамоанинг меҳнати.

Менимча, биз янада катта натижаларга эришишимиз мумкин. Биз бир-биримиз учун курашяпмиз, бир-биримиз учун ишлаяпмиз, ўзаро мулоқотимиз ҳам кучайган — бу беҳад яхши ҳолат.

Бундан ташқари, бундай дарвозабон бўлиши ўйинни анча енгиллаштиради. У тўп билан яхши муомала қилади, айниқса унинг бўйи катта эканлигини ҳисобга олганда. У дарвозадан чиқишдан қўрқмайди. Менимча, у жамоа учун жуда муҳим", — деди хорватиялик ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!