Гвардиола 17 ёшли футболчини кутмоқда

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Гремио” жамоаси ярим ҳимоячиси Диего Росани олиб келишни сўрамоқда. Ёш футболчи яқин келажакда Фернандиньонинг ўрнини эгаллаши керак бўлади.

Роса учун инглизлар “Гремио”га 10 миллион евро тўлашга тайёр. Энг иқтидорли таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Роса 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпиони ҳисобланади.

“Гремио” раҳбарияти “Сити” таклифини қабул қилади. Лекин Диего Роса келаси йилнинг январигача Англияга кела олмайди. Трансфер амалга ошиши учун футболчи 18 ёшга тўлишини кутиши керак. Шу боис Роса йил охиригача ҳозирги жамоасида ўйнаб туради.

25420245

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!