Гвардиола: “Агар у кетмоқчи бўлса қарши эмасмиз”

  • 30 июль, 2024, 15:12
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Хулиан Альварес жамоадан кетмоқчи эканлиги ҳақидаги янгиликларга ўз муносабатини билдирди.

Tecno

“Альваресни ҳақидаги хабарни кўрдим. У ўйлаб , ўз қарорини айтади. Агар у кетмоқчи бўлса қарши эмасмиз, биз унинг танловини ҳурмат қиламиз. Ўтган мавсум у кўп ўйнади. Унинг кўпроқ ўйнаш учун хоҳиши футболчи учун одатий ҳолат”,- деди Испаниялик мутахассис.

Якунланган мавсумда аргентиналик ҳужумчи 54 та учрашувда 19 гол ва 13 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!