Гвардиола: "Аканжи ва Рейс январда жамоага қайтмайди”
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб марказий ҳимоячиларни жароҳатлар муаммоси фонида ижарадан чақириб олмаслигини айтди.
"Шаҳарликлар" яқинда "Челси"га қарши кечган ўйинда бирйўла икки марказий ҳимоячисини йўқотди: Рубен Диаш бир ойга яқин майдонга туша олмайди, Йошко Гвардиол эса мавсум охиригача умуман майдонга тушмаслиги мумкин. Шунга қарамай, Гвардиоланинг сўзларига кўра, Мануэл Аканжи ва Витор Рейс январда жамоага қайтмайди.
- Аканжи ва Рейсни қишки трансфер ойнасида ижарадан қайтармаймиз, - дея испаниялик мураббийнинг баёнотидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Бу эса, ўз ўрнида Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов, Жон Стоунс ва Натан Акега тўлақонли ишонч билдираётганини англатади.
30 ёшли швейсариялик футболчи Миланнинг "Интер" клубида тўп сураётган бўлса, 19 ёшли бразилиялик футболчи "Жирона"да тажриба тўпламоқда.



Фикрлар