Гвардиола Анчелоттидан қутилганига шукр қилди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола охирги тўрт йил давомида “Реал”ни бошқарган Карло Анчелоттининг Европадан кетиб, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи бўлганига муносабат билдирди.

- Мен Карло Анчелотти учун хурсандман. Унинг “Реал”да бўлмаслигидан янада кўпроқ мамнунман. Чунки Анчелотти доим мени енгиб келган. Энди ундан зиён кўрмайдиган бўлдим, - деди Хосеп Гвардиола.

Таъкидлаш жоизки, Хосеп Гвардиола ва Карло Анчелотти қитъанинг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигаси плей-оффларида беш бор ўзаро тўқнаш келган.

Шу рақобатдан фақат биттасида испаниялик мураббий шогирдлари Карло Анчелотти жамоасидан ўта олган холос.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!