Гвардиола Англия футболи тарихидан жой олди
Ads

Шанба оқшомида "Уэмбли" стадионида кечган учрашувда "Манчестер Сити" "Уотфорд" дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритгани ҳақида хабар бергандик.

Шу тариқа, "шаҳарликлар" ушбу мавсумда Англиянинг 4та турнирида ғалаба қозонишга эришишди: АПЛ, мамлакат Кубок лигаси, Англия Кубоги ва Суперкубогида.

Клуб бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия футболи тарихида бир мавсумнинг ўзида ушбу 4 турнирда қўлга киритган ягона биринчи мутахассис бўлди.