Гвардиола Англия терма жамоасини бошқаришга тайёр, агар...

“Манчестер Сити”ни Англиянинг энг қудратли жамоасига айлантира олган Хосеп Гвардиоланинг “шаҳарликлар” билан шартномаси келаси ёз тугайди.

Кўпчиликни 53 ёшли мутахассис фаолиятини қаерда давом эттириши қизиқтириб келмоқда. Хусусан, Англия футбол уюшмаси испаниялик мураббийни Англия терма жамоасини бошқаришга таклиф қиляпти.

Хосеп Гвардиола бу масалага яна мавҳум тарзда жавоб берди.

- Мен бундан кейин ҳаётимда нима қилмоқчи эканимни ҳал қилиб олишим керак. Мен “Манчестер Сити”да қолишим мумкин, Англия терма жамоасини ҳам бошқарсам бўлади. Ҳозир эса, янги мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман, - деди Хосеп Гвардиола.

Гвардиола 2016 йилдан бери “Манчестер Сити”га устозлик қилмоқда. Унинг қўл остида жамоа ўзи иштирок этган деярли барча нуфузли турнирлар бош совринига эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!