Гвардиола "Арсенал"нинг пешқадамлиги борасида ҳазил қилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Арсенал" чемпионатда етакчилик қилаётгани тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
"Ҳозирча "Арсенал" ажойиб ва яхшироқ ўйин намойиш этмоқда. Улар анчадан бери бу поғоналарда бўлишмаганди ва энди ўша ерда қолишни исташмоқда.
Аммо мен "Лидс"га қарши баҳсдан сўнг биздаги истак юқори эканини кўрдим. Биз уларга яқин жойлашганмиз ва ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ.
Фарқ биз чемпион бўлган йиллардек 15 ёки 20 очко эмас (жилмаяди). Мен янада яқинроқ бўлишни истардим. Бироқ ҳаммаси доим сиз хоҳлагандек бўлавермайди", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар