Гвардиола Артетанинг “Арсенал”га ўтгани ҳақида: Мен ҳеч кимга “мен билан қолинг” деган одам эмасман
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола шогирди Микель Артетанинг “Арсенал”га бўлган муҳаббати ҳақида гапирди.
“У қадрдон жамоасига ўтди, буни биламан. Ўзининг орзусидаги жамоага.
У бу жамоа мухлиси. У у ерда сардор бўлган. У бу клубни яхши кўради. Биз “Манчестер Сити”да ишлаган пайтларимизда гол бўлган пайт у жуда кўп марта ўрнидан сакраб турди, фақат битта жамоага гол урганимиздан ташқари. Бу жамоа "Арсенал" эди.
Буни футболчиларим ва ходимларимга бир неча бор айтганман. Агар бирор жамоа унга бош мураббийликни таклиф қилса, биз унинг кетишини билардик. Мен фаолиятим давомида ҳеч кимга “мен билан қолинг” деган одам эмасман. Ҳамманинг ўзига яраша орзулари бор. Одамлар нимани энг яхши деб билса, албатта буни қилишлари керак”, - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, бугун “Манчестер Сити” ўз майдонида Англия кубогининг 4-раунди доирасида “Арсенал”ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Фикрлар