Гвардиола: Барча футболчилар Манчестерга жароҳатларсиз қайтиб келишди
Ads

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола премьер-лиганинг 12-турида “Кристал Пэлас”га қарши ўйин олди матбуот анжуманида унинг жамоасида ҳеч қандай йўқотишлар йўқлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Барча футболчиар Манчестерга жароҳатларсиз қайтиб келишди. Албатта, Жанубий Америка қитъасидаги учрашувларда қатнашган футболчилар майдонда 90 дақиқа ҳарака қилишди ва чарчашгани табиий. Бироқ, энг муҳими улар ҳеч қандай жароҳатларсиз жамоа ихтиёрига қайтиб келишд”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Кристал Пэлас” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.