Гвардиола "Бавария"даги шогирдини "Сити"да кўрмоқчи

"Манчестер Сити" келаси йил учун таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. "TEAMtalk" нашри хабарига кўра, Англия чемпиони "Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих билан шартнома имзоламоқчи.

Манбага кўра, кўп нарса Киммихнинг ўзига боғлиқ. Агар Жошуа таклифга рози бўлса, унда "Манчестер Сити" қатъий ҳаракат қилади. Хосеп Гвардиола Мюнхенда Жошуа билан бирга ишлаган.

Киммихнинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган ва "Бавария" германиялик футболчи билан янги меҳнат шартномасини имзоламоқчи.

Нуфузли "Transfermarkt" портали 28 ёшли Жошуа Киммихни 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!