Гвардиола: "Бернарду Силва энг ақлли футболчилардан бири"

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ливерпуль" устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг Бернарду Силванинг ўйинини юқори баҳолади.

Tecno

"У бундай ўйиннинг устаси. Темпни ҳис қилиш, тўпни тортиб олиш, тезлашиш ва секинлашиш, бўш жойни топиш интуицияси, вазиятни бошқариш қобилияти – буларнинг барчаси унда бор. У мен дуч келган энг ақлли футболчилардан бири.

Ўтган мавсумда Бернарду қийинчиликларга дуч келди, аммо у ҳар бир ўйинда биз билан бўлган. У чарчаганди — 50–60 дақиқадан сўнг югуришга ҳам куч тополмасди.

Баъзи пайтларда у менга: "Пеп, мен бутунлай чарчадим, онгим ҳам, оёқларим ҳам қолмади”, дерди. Лекин шундай бўлса ҳам у жамоа билан эди. Мен кўп бор айтиб келаман — бу нарса ҳеч қачон унутилмайди.

Шу сабабдан ҳам у бизнинг сардор. Чунки энг оғир паллаларда ҳам у ёнимизда бўлди", — деди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!