Гвардиола билан урушиб қолган Канселу "Сити"нинг рақобатчиси берган таклифга рози бўлди

Трансфер ҳуқуқи "Манчестер Сити"га тегишли бўлган ва мавсумнинг иккинчи ярмини "Бавария"да ижара асосида ўтказган Жоау Канселу фаолиятини яна АПЛда давом эттириши мумкин. 

Инглиз манбаларининг хабар беришича, португалиялик винбекка "Арсенал" таклиф билан чиққан. Ўз навбатида Жоау мазкур таклифга рози бўлган. Энди "канонирлар" "Сити" билан трансфер суммасини келишиши лозим. 

Таъкидлаб ўтиш керак, Канселу қишки трансферлар ойнасида Гвардиола билан келиша олмай қолгани туфайли "шаҳарликлар" сафини тарк этганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!