Гвардиола: “Биз айбсиз эканлигимизга ишонаман”

“Манчестер Сити” фейр-плэй қоидаларини бузганликда айбланмоқда. Клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу ҳолат бўйича берилган саволларга жавоб берди.

“Биз айбсиз эканлигимзга аминман. Бундай вазиятга олдин ҳам тушганмиз, лекин биз ўша вақтда ҳам жазоланмаганмиз”, - деди испаниялик мутахассис.

“Манчестер Сити” агарда қонунларни бузганлиги исботланса, Премьер-лигадан четлатилиши ҳам мумкин. "Шахарликлар" олдин ҳам УЕФА томонидан чазоланиши кутилган, лекин манчестерликлар судда ютиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!