Гвардиола: "Биз ўйинни биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал қилишимиз мумкин эди"

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 13-турида "Лидс" устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Ҳозирги ҳолатда ғалаба қозониш – бу енгиллик. АПЛда вазият қандай эканини биламиз. Биринчи тайм идеал бўлмади: бир неча бор тўпни йўқотдик, лекин рақибга бирорта зарба беришга имкон бермадик. Биз тўрт-бешта аниқ имконият яратдик – ўйин ўша пайтдаёқ ҳал бўлиши мумкин эди.

Иккинчи таймда улар тактикасини ўзгартириб, 5-3-2 тизимига ўтишди ва биз гол ўтказдик. Прессингни ҳам тўғрилашга тўғри келди. Ўша вазиятда бизга қийин бўлди. 2:2дан кейин эса кучайтирдик, ҳужумга кўпроқ ўйинчиларни қўшдик – Омaр (Мармуш), Фил (Фоден), Райан (Шерки) – ва учинчи гол учун етарли вазиятлар яратдик. Охирида Филнинг маҳоратли ўйини иш берди. Унинг қайтганидан хурсандмиз: икки гол ва юқори сифатли ўйин.

Биз уч очкони олдик. Агар ўйинга умумий қаралса, ҳаммаси биринчи таймдаёқ ҳал бўлиши керак эди. Премьер-лигада эса учинчи голни ўтказсанг ҳам, ўйин тугамайди. Баъзан айнан шундай ғалабалар зарур бўлади. Бугун тунда лигада иккинчи ўринда ухлаймиз. Олға интиламиз!" – деди Гвардиола "BBC"га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!