Гвардиола: "Бизга 30 та футболчи керак"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйинлар кўплиги ва муҳим футболчиларнинг жароҳатлари ҳақида гапирди.
"Ўтган мавсумда Родри 75 та ўйинда иштирок этди. Ўйинчиларга бир-икки ой дам беринглар, кейин эса 80 та ўйин ўтказинглар. Кейинги мавсумда бизга 30 та футболчи керак. Фақатгина "Челси" бу масалани ҳал қилган",-деди испаниялик мутахассис.
"Шаҳарликлар" сўнги 11 та учрашувдан 8 тасида мағлуб бўлишган. Гвардиола шогирдлари АПЛда 5-ўринда, Чемпионлар лигасида эса, 22-поғонани эгаллаб туришибди.
Фикрлар