Гвардиола: Бизга Гризманн керак эмас

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар” "Атлетико" форварди Антуан Гризманн учун даъвогар эмасликларини айтиб ўтди.

“Мен “Барселона”га хавотирланмасликни маслаҳат берган бўлардим. Биз Гризманн учун даъвогарлик қилмаймиз. Чунки биз бундай катта трансферни амалга ошириш имкониятига эга эмасмиз. У бизни қизиқтирмайди”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона”, ПСЖ ва “Бавария” каби Гризманнга даъвогар жамоалар орасида “Манчестер Сити”нинг ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!