Гвардиола “Боруссия Д”дан Вайглни олиб келмоқчи
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Боруссия Д” жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Вайглни ўз жамоаси таркибида кўришни истамоқда.

Bild нашрининг ёзишича, Гвардиола “Бавария”да ишлаб юрган пайтларидаёқ 21 ёшли Вайглни сотиб олишни истаган.

Маълумот учун, Вайгл ушбу мавсум жами 14та учрашувда иштирок этган ва 1та голга муаллифлик қилган.

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ.