Гвардиола бозордан чиқди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола унга жорий трансферлар мавсумида бошқа футболчи керак эмаслигини, лекин жамоадан айрим ўйинчилар кетиши мумкинлигини билдирди.

- Биз трансферлар бозорини ёпдик. Лекин кимлардир клубдан кетишни истаб қолиши мумкин. Охиригача сабр қилайлик. Янги олинган Рубен жамоамиз учун кейинги 6-7 йил ичида муҳим ўйинчи бўлиб қолади, - деди Гвардиола.

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар мавсумида Натан Аке, Ферран Торрес ва Рубен Диашни ўз сафига қўшиб олди. “Шаҳарликлар” таркибини Лерой Сане, Давид Сильва, Кллаудио Браво ва Николас Отаменди тарк этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)