Гвардиола бу мукофотни 10-марта қўлга киритди

Англия премьер-лигаси ўтган ноябрь ойи якунларига кўра, чемпионатнинг энг яхши мураббийини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.

Ушбу номга "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола муносиб кўрилди. Айтиш керакки, испаниялик мутахассис бошқарувидаги жамоа ўтган ой АПЛнинг барча 3 та баҳсида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 7:1.

Эътиборлиси, Гвардиола премьер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи деган номни фаолияти давомида 10-марта қўлга киритди.

Қайд этиш лозимки, ушбу номга шунингдек, Стивен Жеррард ("Астон Вилла") ва Юрген Клопп ("Ливерпуль") каби мутахассислар номзоди бор эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!