Гвардиола: Буни қабул қилишимиз керак. Шунақаси ҳам бўлиб туради

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер Лигасининг 14-туридан ўрин олган "Ньюкасл" (2:2) га қарши беллашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз тўғри йўлдан юрдик, аммо сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Биз ўзимиз яратган бир қанча имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақибларимизда эса 2 тагина имкон бўлди ва уларни голга айлантиришди.

Шунақаси ҳам бўлиб туради. Биз буни қабул қилишимиз, кучли томонлар устида ишлашимиз ва ундан сабоқ олишимиз керак. Бу жуда қийин, аммо тикланишимизга атиги икки кунимиз бор," - деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!