Гвардиола: "Челси" қай тарзда ҳаракат қилишини тассавур қилолмайман

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ доирасида "Челси"га қарши баҳс олдидан ўз фикрини билдирди.

- Сарри бизнинг жамоани Европада етакчи деб атади, бу сўзлар мени қувонтирди, бироқ мен бундай фикрда эмасман.

Оҳирги 15-16 ойдан буён ҳар 3 кунда майдонга тушамиз ва яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Бу энг мушкул нарса ҳамда бундан фаҳрланаман.

"Челси"га қарши учрашув биз учун катта имтиҳон. Улар аввалги икки баҳсда бизга имкониятни бой беришганди. Рақибимиз қай тарзда тажовузкор ҳаракат қилишини тассавур қилиш қийин, - дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!