Гвардиола: Де Брёйнега миннатдорчилигимни билдиришим учун сўз етмайди
Ads

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйненинг кўрсатаётган ўйинларига ўз муносабатини билдирди.

“Унга ўз миннатдорчилигимни билдиришим учун сўз етмайди. У таркибимиздаги энг кучли футболчилардан бири. У ҳаммадан кўп югуради ва ҳаммадан кўпроқ курашади. Де Брёйне клуб академиясидаги ёшларга ҳақиқий ўрнак бўла олади. У мен ҳаётда кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири”, - дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, 26 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсум АПЛда жами 26та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.