Гвардиола де Брюйне билан хайрлашув, Родрининг қайтаётгани ва "Манчестер Сити"нинг ЧЛ учун кураши ҳақида гапирди

  • 21 May 15:17
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 37-тури доирасида "Борнмут”га қарши ўйин (3:1)дан сўнг ўз фикрларини билдирди. 
  
Де Брюйне билан хайрлашув маросими ҳақида: 
  
"Менда турли ҳис-туйғулар бор эди. Бир томондан – қайғу, чунки у биз учун жуда муҳим шахс бўлган. Иккинчи томондан – бахт, чунки мен ва ҳамма унинг мухлисларимиз билан қандай алоқада бўлганини ҳис қилдик. У шу боғланишга ҳар доим эга бўлган ва бўлади".  
  
Сўнгги учрашув ва Чемпионлари лигаси йўлланмаси учун кураш ҳақида: 
  
"Энг муҳими – ғалаба қозониш эди, биз бунга эришдик. Рақиб ажойиб ўйин кўрсатди. Энди олдимизда яна катта иш турибди. Охирги турда кучли рақиб – "Фулхэм"га қарши ўйнаймиз. У ерга фақат ғалаба учун ёки керакли 1 очко олиш учун борамиз"
  
Нико Гонсалес ва Родри ҳақида: 

  
"Нико – ажойиб йигит. У ярим ҳимояда турли позицияларда ўйнай олади, олдинга ҳам чиқади. Бугун у ажойиб гол урди. 
  
Родрининг қайтиши ҳам яхши янгилик. У ҳали тўлиқ тикланмаган, тикланиш жараёни давом этади. Родрига ҳали ойлар керак, лекин биринчи қадам ташланди" - дея таъриф бериб ўтди Гвардиола "Sky Sports" эфирида. 
 
Маълумот ўрнида, испаниялик мутахассис қўл остидаги "шаҳарликлар" АПЛда 37 та турдан сўнг 68 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!