Гвардиола дебютант жамоага катта ёрдам берди

“Манчестер Сити” ўйинчиси Кэлвин Филлипс фаолиятини бошқа клубда давом эттирадиган бўлди.

“Шаҳарликлар” 28 ёшли футболчини бир мавсумга “Ипсвич” клубига ижарага жўнатди. Бу хабар расман тасдиқланди.

Бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳам бу вариантни қўллаб-қувватлаганини “Ипсвич” учун катта ёрдамга тенглаштириш мумкин.

Шунга қарамай, манчестерликлар Премьер-лига дебютантига Филлипсни сотиб олиш ҳуқуқини бермади ва мавсум якунланиши билан Кэлвин Манчестерга қайтади.

Таъкидлаш жоизки, кейин пайтда Кэлвин Филлипс асосий таркибга кириши қийинлашиб қолганди. Тажрибали футболчи ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Вест Хэм”да ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!