Гвардиола энг зўр ўйинчиси келажагига ойдинлик киритди

  • 20 январь, 22:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйненинг клуб билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар” 33 ёшли ярим ҳимоячига янги шартнома таклиф қилиши мумкинлиги ҳақидаги масалага муносабат билдирди.

- Табиийки, клуб Кевинга янги шартнома бериши мумкин. У ҳозир юқори жисмоний тайёргарликка эга ва ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Буни Кевиннинг ўзи ҳам билади.

Охирги беш йил давомида у жуда кўп курашди, жорий мавсум ҳам ўйини қовушмаган пайтларда таслим бўлгани йўқ.

Бу ёшда муаммоси чиқмайдиган ўйинчи бўлмайди. Қолаверса, айрим камчиликларни енгиб ўтиш жуда қийин  бўлади. Кевин меҳнат қилиш лайоқатини йўқотгани йўқ. У яна юқори даражага чиқиш учун қандай меҳнат қилганини кўрдим. Айрим сифатлар бўйича дунёда унга тенг келадиган ўйинчи йўқ, - деди Хосеп Гвардиола.

 Кевин де Брюйне 2015 йилдан бери “Манчестер Сити”да тўп тепади. Бельгиялик ярим ҳимоячи аввал “Генк”, “Челси”, “Вердер” ва “Фольвсбург” каби жамоаларда ҳам ўйнаган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!