Гвардиола фаолиятида "рекорд" ўрнатди
Бироз аввал Англия премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган "Эвертон" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.
Учрашув кутилмаганда "шаҳарликлар" учун омадсиз якунланди ва улар ўз дарвозаларидан жавобсиз 4та тўп олиб чиққан ҳолда мағлубиятга учрашди.
Эътиборлиси "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолияти давомида бошқарган жамоаларнинг ҳеч бири миллий чемпионат баҳсларида 4та тўп фарқига ютқазмаган эди. Бугунги мағлубият испаниялик мутахассис учун биринчиси бўлди. Қолаверса, бугунги мағлубият "Манчестер Сити"ни чемпионликдан янада узоқлаштирди.
Фикрлар