Гвардиола: Фергюсон даврида "Юнайтед" энг юқори поғонада эди, аммо...

Хосеп Гвардиола дербидан сўнг "Манчестер Юнайтед" билан рақобат ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Манчестер Сити" сафарда ҳамшаҳарини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Футболчилар борларини беришди ва мен мухлисларимиз учун жуда хурсандман, бу улар учун нимани англатишини биламан.

Сэр Алекс [Фергюсон] даврида "Юнайтед" энг юқори поғонада эди, аммо сўнгги бир неча йил ичида биз тенденцияни ўзгартирдик.

Дастлабки 5-10 дақиқадан сўнг ўта хавфли жамоага қарши тўп йўқотиб қўйганимизда, вазиятни ўз қўлига олдик ва иккинчи голдан сўнг фантастик ўйин кўрсатдик”, – деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!