Гвардиола футболда “янгича қурол”ни ишга солади
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола кейинги пайтда замонавий футболда натижага таъсир ўтказиши мумкин бўлган янги усул пайдо бўлганини айтиб, ундан “янги қурол” сифатида фойдаланмоқчи эканини эътироф этди.
Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, ён чизиқдан тўпни ўйинга киритишда тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ёки бевосита дарвоза атрофига ташлаб бериш муҳим аҳамият касб этмоқда.
- Ён чизиқдан тўпни узоқ масофага ташлаб беришнинг аҳамияти ошяпти. Биз ҳам қўлида кучи бор, кўнг елкали, тўпни узоққа – жарима майдончаси ичига отиб берадиган ўйинчи олишимизга тўғри келади.
Ҳозир буни эплайдиган ўйинчимиз йўқ. Илгари Кайл Уокер бор эди, лекин унинг бу маҳоратини фойдаланмас эдик.
Бу тенденция кўп клуларда бор. Бу худди бурчак зарбасидек гап, уни бартараф этиш осон эмас. Айни пайтда “Брентфорд”, “Тоттенхэм” ва “Арсенал” шундай ўйнаяпти. Бу менга ёқиш-ёқмаслиги муҳим эмас. Бу янги “қурол” ва биз бунга кўникишимиз керак, - деди Хосеп Гвардиола.



Фикрлар