Гвардиола: "Гехи тез мослашди, яхши футболчилар ўйинни дарҳол тушунади"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоячи Марк Гехининг дебюти ҳақида фикр билдирди. Шанба куни Гехи "Кристал Пэлас"дан кўчиб ўтганидан сўнг илк бор "шаҳарликлар" сафида майдонга тушди.
— Гехининг дебюти? Агар сен "Кристал Пэлас" капитани бўлган бўлсанг, бунинг ўзиёқ алоҳида нарсани англатади. Мен у учун жуда хурсандман. У жуда талабчан — ҳам ўзига, ҳам бизга нисбатан. У атрофидагиларни ҳам яхшироқ бўлишга мажбур қилади. Яхши футболчилар тез мослашади ва ўйинни тез тушунади, шунинг учун ҳам шундай бўляпти, — деди Гвардиола "BBC Match of the Day" дастурига берган интервьюсида.
"Манчестер Сити" навбатдаги учрашувини чоршанба, 28 январь куни Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида "Галатасарай"га қарши ўтказади.



Фикрлар