Гвардиола: "Гехи — клуб учун кўп йилларга мўлжалланган ажойиб трансфер"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ҳимоячи Марк Гехининг трансферига баҳо берди. Шанба куни Гехи "шаҳарликлар" сафида илк бор майдонга тушди.
— Гехи бизга узоқ йиллар учун келди, бу ҳақиқатан ҳам жуда яхши трансфер. У идеал ёшда. Бу клуб учун келажакка қаратилган ажойиб трансфердир. Бу ишониш мумкин бўлган футболчи — буни ҳатто икки машғулотдан кейинёқ кўриш мумкин. Унинг ҳаракатлари, мулоқоти, майдонда бўлаётган вазиятни кўра олиши, позицияларни ўқиши… Жуда юқори савия, — деди Гвардиола журналистлар билан суҳбатда.
Маълумот ўрнида, 25 ёшли Марк Гехи "Манчестер Сити"га "Кристал Пэлас" жамоасидан кўчиб ўтган.



Фикрлар