Гвардиола Ҳарри Кейнни олишдан воз кечмоқчи
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар даврида асосий нишон сифатида “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни олиб келмоқчи эди. Бироқ, Лондон клуби президенти Даниель Леви тўпурарини жамоада олиб қолиш мақсадида унинг нархини 150 миллион фунтдан туширмаяпти.
Табиийки, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз вақтида ҳеч қайси клуб бир футболчига шу даражада катта харажат қилмайди.
Шунинг учун ҳам Англия чемпионлари эътиборини бошқа ҳужумчиларга қаратадиган бўлди. Гвардиола Кейннинг ўрнига “Интер”ни чемпион қилган Ромелу Лукаку ёки унинг ҳужумдаги шериги Лаутаро Мартинесни олишни режалаштирмоқда.
Бу тўпурарларнинг ҳар бири 70-80 миллион еврога баҳоланмоқда ва улар жамоани Италия чемпионига айлантирган Антонио Конте “Интер”дан истеъфога чиқарилгани боис, бошқа клубларга ўтишга розилигини билдирди.
Фикрлар