Гвардиола ҳимоячининг Италияга кетишига йўл қўймади
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркибда жароҳат олган ўйинчиларнинг кўплигини инобатга олиб, бошқа клубга ўтишни режалаштириб юрган марказий ҳимоячи Натан Акенинг сотилиши ғоясига қарши чиқди.
Аввалроқ, қишки трансфер ойнасида “шаҳарликлар” нидерландиялик футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқиши мумкинлиги тахмин қилинган эди, аммо ҳимоя чизиғидаги жароҳатлар инқирози сабаб вазият ўзгарди.
Voetbal International хабарига кўра, “Милан” Акенинг трансферига қизиқиш билдирган ва “Манчестер Сити”га сўров юборган, аммо инглиз гранди раҳбарияти ҳамда Хосеп Гвардиола музокара олиб боришдан бош тортган.
Натан Акенинг меҳнат шартномаси яна бир ярим йилдан кейин тугайди, Transfermarkt сайтида унинг баҳоси 18 млн евро. 30 ёшли футболчига “Барселона” ҳам қизиқиш билдиргани айтилган.
Фикрлар