Гвардиола: "Ҳимоямизда Абдуқодир Ҳусанов ва Натан Аке бор"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоадаги ҳозирги кадрлар ҳолати ҳақида фикр билдирди.

— Бизда марказий ҳимояда Абдуқодир Ҳусанов ва Натан Аке яна сафга қайтди. Макс Аллейн "Уотфорд"даги ижарадан қайтди — ёш футболчига қилган ишлари учун "Уотфорд"га миннатдормиз. Умар Мармуш ва Раян Айт-Нури Африка Миллатлар кубогида иштирок этмоқда. Жон Стоунз ва Оскар Боббда жароҳат бор. Жереми Доку ва Родри эса узоқ танаффусдан кейин қайтмоқда. Ҳозирги вазият шу.

— Бу ҳолатга дош бера оласизми? Албатта! Биздаги жамоавий руҳ билан ҳар доим бу каби қийинчиликларни енгиб ўта оламиз, — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Abdukodir Khusanov of Manchester City during the Premier League match between Manchester City and Chelsea at Etihad Stadium on January 04, 2026 in...

Эслатиб ўтамиз, эртага "шаҳарликлар" ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилади. Бўлажак тўқнашув Тошкент вақти билан 00:30’да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!