Гвардиола Ҳусанов ва Аллейн дуэти ҳақида: "Иккаласи ҳам ажойиб ўйнади"
Хосеп Гвардиола Макс Аллейн ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига юқори баҳо берди.
— Улар ажойиб ўйнади. Ҳусанов жуда кучли футболчи, у орқага йўналтирилган узун тўпларда бизга катта ёрдам берди. У бутун қанот кенглигини назорат қила олади, жуда тезкор. Вақт ўтиши билан янада ўсади, жасурроқ бўлади ва ўйин жараёнига кўпроқ қўшилади. Бу вақт масаласи, холос. Ҳимояда у жуда юқори даражада.

Максга келсак, кеча унинг биринчи машғулоти бўлди. Мен "Уотфорд"дан миннатдорман — улар уни футболчи сифатида анча ўсишига ёрдам беришди. Илгари ҳимояда муаммолари бор эди, аммо бугун узун тўпларда жуда яхши ҳаракат қилди, ўтиш пайтида жуда тез. Тўп билан ўйнаши эса ҳақиқатдан ҳам ажойиб. Фақат битта тўпни йўқотди, қолган барчаси — ЮҚОРИ ДАРАЖА! Жуда-жуда юқори. У келажакда кўп ғалабаларга эришади, — дея таъриф бериб ўтди шаҳарликлар мураббийи.



Фикрлар