Гвардиола: "Ҳусанов яна ўйинга ажойиб таъсир ўтказди”

TIGGO 2 PRO

АПЛнинг 27-тури доирасида “Манчестер Сити” “Тоттенхэм” билан баҳс олиб бориб, Холанднинг ягона голи эвазига зафар қучди. Мазкур беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ва ҳамюртимиз ҳақида қисқача фикр билдириб ўтди. 
 
"Биз бугун яхши ўйин намойиш эта олдик. Икки қанот ҳужумчимиз Савиньо ва Доку яна ажойиб ҳаракат қилишди. Албатта, мен натижадан жуда ҳам мамнунман. 
 
Бундан ташқари, ёш футболчилар Абдуқодир Ҳусанов яна ўйинга ажойиб таъсир кўрсатиб, самарали ҳаракат қилди. Рубен Диаш билан бирга, Нуньес ўнг қанотда яхши ўйнади. Умуман олганда, барча футболчиларим бугун ўз даражаларини кўрсатишга муваффақ бўлишди. 

Бизда анча ёш жамоа шаклланмоқда. Ҳужумдаги учлигимиз ҳам анчагина ёш футболчилар ҳисобланади. Албатта, Родри сафимизга қайтгандан сўнг Нико ҳам келажакдаги ўйинчига айланади. Шу билан бирга, ўзбекистонлик Ҳусанов ва Гвардиол ҳам шулар сирасидандир" – дея таъриф бериб ўтди, испаниялик мутахассис. 
 
Маълумот ўрнида, Гвардиола бошчилигидаги “шаҳарликлар” ушбу ғалабадан сўнг Англия Премьер-лигасининг турнир жадвалида 47 очко жамғариб, 46 очко тўплаган “Челси”дан 4-ўринни тортиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!