Гвардиола "Интер"га келадими? Клуб президенти жавоб берди

  • 12 июнь, 2023, 13:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Интер" президенти Стивен Чан жамоа бош мураббийлигига Хосеп Гвардиоланинг таклиф қилиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, шанба оқшомида "Интер" Чемпионлар лигаси финалида айнан Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

“Гвардиола яхши мураббий. У ишлаган ҳамма жойда ғалаба қозонди. У билан ишлаш, албатта, завқли бўларди. Лекин мен А Серияда тажрибага эга бўлган мураббийлар билан ишлашни афзал кўраман”, - деди Чан La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!