Гвардиола Испанияда гол уролмаётган ҳужумчини Англияга қайтармоқчи
Ads

Испаниянинг “Севилья” клуби ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи фаолиятини яна Англяда давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “Блекберн” ва “Сток Сити” жамоалари собиқ футболчисига Хосеп Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабар беришича, 28 ёшли футболчининг андалусияликлар билан тузилган  шартномаси 2019 йил ёзига қадар амал қилади ва келишувнинг чекиниш баҳоси 25,6 миллион фунтни ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, франциялик футболчи жорий мавсумда "Севилья" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган.

“Севилья”нинг нияти жиддийми?!

Испания Кубоги. “Севилья”, “Валенсия” ва “Депортиво” нимчорак финалга йўл олди