Гвардиола жамоа ўйинини кучайтирадиган футболчи топди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида майдон марказини кучайтирадиган футболчи олишга қарор қилди.

Испаниялик мутахассис бу ўринга “Ювентус” вакили Адриен Рабьони таклиф қилишни режалаштирмоқда. Гвардиола тез орада футболчи билан шахсан гаплашиб олади. Чунки, у Рабьога муайян муддат ўйин амалиётини кафолатлай олмаслигини тушунтирмоқчи.

Адриен Рабьо туринликлар сафига 2019 йилнинг ёзида эркин агент сифатида қўшилган эди. Жорий мавсумда А Серияда 20 та учрашувда майдонга тушди. “Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло франциялик футболчи келажакда янада кучли ўйин кўрсатишига ишонаётгани боис, Рабьо Туриндан кетишга шошилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!